Новости, аналитика и мнения
из Узбекистана

Контент

Ўзбекистон халқ ҳокимияти «ПАХТА» ҳаракати: 10 та тезис

Ўзбекистон ўзининг аслига, илдизига, ўз халқининг руҳи ва моҳиятига қайтиши керак. Унинг мустақиллигини англатадиган асослари, иқтисодий тизимлари эса давлатдан мустақил тарзда фаолият олиб борадиган маҳаллаларда (маҳаллачилик) ҳамда оилаларда (оилачилик) шаклланмоғи лозим.

Флаг Узбекистана на митинге в Берлине 29 августа 2020 года против карантинных мер и лжепандемии; "ПАХТА"
Берлин, 29 август 2020.

Ўзбекистон Халқ Ҳокимияти “ПАХТА” ҳаракати дастурга қуйидаги тезисларни эълон қилади:

1. Халқ ҳокимияти. Фуқароларнинг маҳаллалар даражасида ўз-ўзини бошқариши давлатдан мустақил бўлган маҳаллалар ва касаба уюшмалари орқали амалга оширилиши лозим. Бунда маҳаллий даражадаги энг ҳалол ва ростгўй бўлган Оқсоқоллар кенгаши жамоат вакиллари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирок этишади.

Ғарбона шаклдаги партиялар, президентлик ва парламент ҳукмронлиги мамлакатда муваффақиятсизликка учради.

Ўтган 29 йил давомида Ўзбекистонда фақат ёлғонлар сўзланди ҳамда демократик системани барпо этишга уринишда тақлидлар қилинди холос. Бунга эса вақтни беҳудага сарфламай чек қўйиш фурсати келди.

Давлатдан мустақил бўлган маҳаллалар ва касаба уюшмалари давлат бошқарувининг асоси бўлмоғи керак. Улар оддий фуқароларнинг, фермерлар, деҳқонлар, ишчи ва хизматчиларнинг манфаатларинигина кўзлайдиган, фаолиятларига давлат аралашмайдиган чин маънодаги халқ ҳокиимиятини ташкил этиши керак.

Маҳаллалар ва касаба уюшмалари Кенгашларга бирлашадилар: маҳаллалар ёки касаба уюшмалари раҳбарлари ўз фаолларининг овозлари асосида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва республика Кенгашларининг раҳбарларини сайлайдилар. 

Шу зайл мамлакатда ҳақиқий маънодаги халқ ҳокимияти – айнан зарур ва шарт бўлган, сайланган халқ ҳокимияти вакилларидан назорат ўрната оладиган ва маҳаллаларда яшаётган ҳамда меҳнат жамоалари ишлаётган ҳар бир шахс билан бевосита алоқада бўла оладиган ҳокимият горизонтали шакланади.

2. Халқ мулки ишлаб чиқариш саноатига. Ўзбекистон иқтисодининг асоси сифатида Ўзбекистон янги социализми – оила қадриятлари асосида яратиладиган жамият олинмоғи лозим.

Қачонки барча шаклдаги даромадлар ва бойликлар дўстона, ғамхўр оилаларда, шаффоф, ҳамда мақсадлик равишда адолат билан тақсимланаркан, улар ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги, ҳамда равнақи учун хизмат қилади.

Шунда ҳам хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик илгаригидек ўз фаолиятини давом эттираверади. Гап фақат халқ мулки ҳисобланган табиий ресурслар, давлат идоралари ва уларнинг даромадлари ҳақида бормоқда.

3. Коррупцияга қарши курашиш ва уни йўқ қилиш. Ўзбекистон ҳукуматни парчалашга ва мамлакат тараққиёти йўлига тўғаноқ бўлаётган коррупцияга чек қўйиши лозим.

Коррупцияга қарши курашда “ПАХТА” Сингапур давлати асосчиларидан бири бўлган Ли Куан Ю услубини қўллашни режаламоқда. Жанубий-шарқдаги бу шаҳар-давлат коррупция жинояти соҳасида биздагига ўхшаш вазиятга ва шуурга эга эди. Бироқ улар коррупцияни бартараф этишга эриша олди.

Мана, Ли Куан Юнинг коррупцияни қандай бартараф этиш мумкинлигига оид тўртта маслахати:

ҳукуматга ҳалол одамлар келишлари лозим – агарда юқори мартабадаги маъмурлар пора олишмаса, унда қўйи поғонадаги маъмурлар ҳам олишмайди;

давлат хизматчилари эса шунақа маош олишлари керакки, у маош эзазига ўзларини муносиб таъминлай олишсин;

коррупцияга қарши кураш қўмитаси ходимлари юқори кўрсаткичда маош оладиган, ўзининг вазияти ва даромадларини хатар остига қўя оладиган, ўз соҳасининг моҳир усталаридан иборат бўлиши керак.

айбдорлик призумпцияси – бу ноҳалол даромадлар билан яшаётган ҳар бир шахсни жавобгарликка тортиш демакдир.

4. Завод ва фабрикалар. Мамлакатда саноатнинг ривожи сув билан ҳаводек зарур. Иш ўринлари яратиш, якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш, импорт махсулотларини сиқиб чиқариш ва ўз маҳсулотларини экспортга чиқариш — мана булар мамлакат тараққиётининг беш йиллик муддат ичида амалга оширилиши лозим бўлган бош омили бўлиши керак.

5. Сиёсий ва мафкуравий мустақиллик. Хорижий давлатлар, энг аввало Ғарб мамлакатлари ва уларнинг халқаро ташкилотлар, жамғармалар кўринишидаги ўз таъсирларини ўтказувчи агентлари инсон ҳуқуқларини ёки демократик қадриятарни ҳимоя қилиш баҳонаси билан Ўзбекистон ички ишларига аралашмасликлари лозим.

Биринчидан, Ғарб ҳукмронлиги ва Ғарб қадриятларини тадбиқ этиш даври тугади деб хисоблаймиз; иккинчидан, СССР парчаланганидан сўнг ўтган йиллар давомида Ғарб умуминсоний қадриятлар ҳимоячиси сифатида ўз обрўсини йўқотди ва улар тиқиштирадиган инсон ҳуқуқлари – шунчаки, давлатга босим ўтказишда қўлланилинадиган қурол эканлигига ишонч ҳосил қилдик; учинчидан эса, биз халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва матбуотлар томонидан атайдан ёлғон ва нохолис ахборотлар тарқатилишига гувоҳ бўлдик; ўртинчидан, ғарб компаниялари томонидан Ўзбекистонга қараб йўналтирилган коррупция Ватанимиз тараққиётига зарар етказди, ижтимоий сиёсатдан узоқлашишга, иқтисодиётнинг таназзулга учрашига ва халқнинг кенг миқёсда қашшоқлашувига олиб келди.

Ўзбекистоннинг нажот топиши ва гуллаб-яшнаши бутунлай бошқа ўзанда – ўз халқи ва жамиятининг ўзлигида, анъаналари ва юксак қадриятларига риоя қилишлигида ётибди.

6. Бепул ўрта, ўрта махсус ва олий маълумот бериш. Давлат барча кучларини педагогик кадрларни тайёрлаш, таълим муассасаларининг техник таъминотини такомиллаштиришга – мактабгача таълимдан тортиб то олий таълимгача сарфлаши керак.

7. Мамлакатнинг барча шаҳар ва қишлоқларида 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни текинга ижодий, ҳамда жисмоний равнақини таъмин этилиши лозим.

8. Сифатли ва текин тиббий хизматдан фойдаланиш, хасталикларнинг олдини олиш, соғлом ва жисмоний саломатлик турмуш тарзини сақлаш.

9. Фуқароларнинг маданияти ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни таълим ва академик муассасаларда илмий-тадқиқотлари салоҳиятини ривожлантириш.

10. Интернационализм. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси, унинг этник, миллий ва ижтимоий келиб чиқиши, қайсидир динга мансублигидан қатъий назар, биродарлар ва опа-сингилларга хос тарзда битта, катта ўзбек оиласининг аъзоси бўлмоғи лозим.


Ўзбекистон халқ ҳокимияти “ПАХТА” ҳаракати

Источник:Ц-1
comments powered by HyperComments

Статьи по теме

Политика

Движение народовластия Узбекистана «ПАХТА»: 10 тезисов

Узбекистану необходимо вернуться к своим корням, к духу и сути собственного народа, а значит – провозгласить независимую махаллю (махаллячилик) основой государственного управления, а семью (ойлачилик) – системой и моральной базой экономических отношений.

Узбекистан

Выбор редактора

Здоровье

Лжепандемия. При Covid-19 в Узбекистане умирают меньше…

Президент РУз Шавкат Мирзиёев назвал коронавирус «планетарным бедствием», в то время как число умерших в Узбекистане в 2020 году уменьшилось, а все больше ученых в мире заявляют о фейковой пандемии.

Узбекистан
Политика

Какая разница, на каком языке выступит Шавкат Мирзиёев?

"Президент Узбекистана сегодня в формате видеоконференции примет участие в работе 75-ой сессии Генеральной Ассамблеи ООН, он выступит на узбекском языке, зачем?" - задается вопросом правозащитница Мутабар Таджибаева.

Узбекистан
Политика

Деньги Гульнары Каримовой – во благо власти или народа РУз?

Швейцария возвращает в Узбекистан 131 млн долларов США Гульнары Каримовой, как сохранить деньги от разворовывания? – говорит в интервью Ц-1 Умида Ниязова, шесть лет занимающаяся возвращением средств бывшей «первой дочери» страны.

Мир
Общество

Сурат Икрамов призывает вернуть трудовых мигрантов в Узбекистан

Известный узбекистанский правозащитник Сурат Икрамов призвал президента Шавката Мирзиёева срочно организовать чартерные рейсы для возвращения домой застрявших в разных странах трудовых мигрантов…

Узбекистан

Новости из Узбекистанa

Здоровье

Лжепандемия. При Covid-19 в Узбекистане умирают меньше…

Президент РУз Шавкат Мирзиёев назвал коронавирус «планетарным бедствием», в то время как число умерших в Узбекистане в 2020 году уменьшилось, а все больше ученых в мире заявляют о фейковой пандемии.

Узбекистан
Политика

Какая разница, на каком языке выступит Шавкат Мирзиёев?

"Президент Узбекистана сегодня в формате видеоконференции примет участие в работе 75-ой сессии Генеральной Ассамблеи ООН, он выступит на узбекском языке, зачем?" - задается вопросом правозащитница Мутабар Таджибаева.

Узбекистан
Общество

Сурат Икрамов призывает вернуть трудовых мигрантов в Узбекистан

Известный узбекистанский правозащитник Сурат Икрамов призвал президента Шавката Мирзиёева срочно организовать чартерные рейсы для возвращения домой застрявших в разных странах трудовых мигрантов…

Узбекистан
Люди

Активисты и патриоты Узбекистана. Оскудела без вас земля…

Более страшным, чем система коррупции и подавления свобод в Узбекистане, является отсутствие людей, борющихся против этого… В текущем году страна потеряла - Виктора Крымзалова, Ахмад-ходжи Хорезми, Шухрата Рустамова…

Узбекистан